Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нобел мукофоти лауреати ўзбекистонлик ёшлар учун маъруза қилди

2022-01-07 | Ёшлар

Жорий йилнинг 6 январь куни Нобел мукофоти лауреати, Нагоя университети профессори Ҳироши Аманонинг онлайн маърузаси бўлиб ўтди. Ҳироши Амано ёрқин ва энергия тежамкор ёруғлик манбаларидан фойдаланиш имконини берадиган самарали ёруғлик чиқарадиган диодларни ихтиро қилгани учун 2014 йилда физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган.

Маъруза Нагоя университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. «ЛEДлар билан дунёни ёритиш» мавзусидаги ушбу маърузада талабалар, ўқитувчилар, соҳа вакиллари иштирок этди.

 –Бугун ёшларга профессор Амано ўзининг 14 йиллик тажрибаси, соҳага қандай кириб келгани ҳақида гапириб берди. Хусусан, профессор Нобел мукофоти лауреати бўлишига сабаб бўлган изланиши юзасидан ҳам атрофлича маълумот берди, – деди Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси бош директори Олимжон Тўйчиев, – Амано суҳбат давомида олиб борган изланишларида  бир ярим минг марта муваффақиятсизликка учрагани, аммо шунда ҳам изланишларда давом этганини айтди, бу ёшларимизга улкан мотивация бўлади, деб ҳисоблайман. 

Маърузада, шунингдек,  бугунги кун учун долзарб ва қизиқарли бўлган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, электромобиллар борасида ҳам сўз юритилди.  Ҳироши Амано ҳозирда мавжуд электромобиллардан бир неча маротаба самарали янги авлод  электр мобиллар устида иш олиб бораётганини айтди. 

Тадбирда Нагоя университети президенти Сейчи Матсуо ўз нутқи билан иштирок этиб, бу каби маърузалар келгусида кўплаб ташкил этилиши ҳақида айтиб ўтди. Сўнгра Тошкент давлат техника университети ректори Садритдин  Туробжонов мавзунинг долзарблиги хусусида маълумот бериб, бу каби ҳамкорликлар икки давлат ўртасида истиқболли лойиҳаларга пойдевор бўлишини таъкидлади.

Профессор Ҳироши Амано маърузаси ёшлар томонидан зўр қизиқиш билан тингланди. Тадбир сўнгида мавзу юзасидан атрофлича фикр мулоҳазалар билдирилди. Нобель мукофоти лауреати ёшларнинг кўплаб саволларига жавоб берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться