Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Аёллар дафтари” маҳалла раисларига алоҳида масъулият юклайди

2022-01-05 | Жамият

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида «Аёллар дафтари»ни юритиш ва кооперациялар ташкил этиш” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Унда кенгаш раиси М.Носиров, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Парпибоева, “Аёллар дафтари” бўйича ҳудудлардан бириктирилган масъуллар иштирок этди.

Асосий эътибор “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 3-босқичда амалга ошириладиган ишларнинг натижадорлигига қаратилди.

Таъкидланганидек, “Аёллар дафтари”га киритиладиган барча хотин-қизларнинг эҳтиёжмандлик даражаси (тоифалар) 3 тага қисқартирилиб, жами 6 та этиб белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, дафтарга киритиладиган хотин-қизларга амалий ёрдам бериш ишларини мониторинг қилишда “Индивидуал анкета”ларни тўлдириш муҳимдир. Бу бўйича ҳар бир ҳудудда жорий йил 5 январдан бошлаб 8 нафардан иборат бўлган ишчи гуруҳ фаолият олиб боради.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га киритилганларни мувофиқлигини таъминлаш бўйича шахсий масъулият ишчи гуруҳ раҳбарлари ва маҳалла раислари зиммасига юклатилади.

Йиғилишда кооперация асосида иш ўринларини яратиш, аёлларни касб-ҳунарга йўналтириш, кредит ажратиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича фикр алмашилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться