Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда ижтимоий ҳимояланмаган болаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилади
2022-01-05 | Жамият
Эртага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ЮНИСЕФ кўмагида ижтимоий ҳимояланмаган болаларни қўллаб-қувватлашга бағишланган давра суҳбати ўтказилади,
Тадбир Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Давра суҳбати ўтказилишидан кўзланган мақсад - ўсмирларнинг ихтисослаштирилган тарбиялаш муассасаларига жойлаштирилишларининг олдини олиш ва уларнинг оилалари ҳамда жамиятга тўғри реинтеграциясини таъминлаш бўйича эришилган муваффақиятларни умумлаштириш билан изоҳланади.
Тадбирда Ўзбекистон Президентининг 29 май 2019 йилдаги «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга оид бошқа асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси доирасида парламент назоратининг таҳлил ва хулосалари натижалари тақдим этилади.
Давра суҳбати якуни бўйича ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги