Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Республиканинг энг яхши АГТКС, АГҚС ва АЁҚС аниқланди

2021-12-30 | Туризм

Туризм ва спорт вазирлигида “Энг яхши АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар ҳамда Республика миқёсида аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятини намунавий тарзда йўлга қўйган автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш станциялари қатнашди.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, инфратузилма объектларининг санитар-гигиеник ҳолатини яхшилаш бўйича ҳар бир ҳудудда мониторинг олиб борган мутасадди вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
 
 
Мамлакатимизга туристлар оқимининг ортганлиги муносабати билан туристлар ташриф буюрадиган обектлар ва автомагистраллар бўйларида ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳамда имконияти чекланган шахслар учун қулай ва тўсиқсиз фойдаланиш имкониятлари яратилган санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ва ишга тушириш зарурияти тобора долзарб масалага айланиб бораётганлиги боис соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
 
Хусусан, тақдирлаш маросимида сўзга чиққан туризм ва спорт вазири 2017-2021 йиллар мобайнида республика бўйича 6,2 мингдан ортиқ санитария-гигиена шохобчалари ҳозирги замон талаблари асосида янгидан қурилиб, қайта таъмирланганлиги ҳамда жойлардаги умумий ҳолат бир мунча яхшиланганлигини алоҳида қайд этиб ўтди.
 
“Республикамизнинг деярли барча ҳудудларида Ҳукумат қарорларига асосан тадбиркорлик ва хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларга намуна сифатида кўрсатиш учун 2-3 тадан, жами 30 га яқин намунавий санитария-гигиена шохобчалари барпо этилиб, давлат ижтимоий шериклик шартлари асосида фойдаланишга топширилди. Туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун яратилган қулай шарт-шароитлар натижасида йўлбўйи ҳамда туристик инфратузилмалардаги ҳолат кўрсаткичи ўтган даврга нисбатан (2019 йил ҳолатига қамров 20%ни ташкил этган) 4-5 баробар (ҳозирги вақтда 90 %) га ошди. Жумладан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида (АГТКС) 96 %, автомобилларга газ қуйиш (АГҚС) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларида (АЁҚС) 85 фоиздан юқори бўлишига эришилди.
 
Тадбиркорлик субъектлари учун мазкур станциялар ҳудудида замонавий санитария-гигиена шохобчалари қаторида асосий фаолият туридан ташқари аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, тез овқатланиш масканлари барпо этиш,wi-fi зоналари ташкил қилиш орқали фойдаланувчилар оқимини кенгайтириш имкониятлари ҳам яратилган. Бироқ, республика бўйича 600 дан ортиқ ёқилғи қуйиш станцияси, хусусан, янги қурилганларининг аксарияти талабга ҳали ҳам жавоб бермаслиги айни ҳақиқат. Коронавирус пандемияси ва мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, туризм соҳасини қайта тиклаш ҳамда тадбиркорларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида янги инфратузилма объектларини барпо этиш билан чекланиб қолмасдан кўрсатилаётган хизмат сифатини оширишга ҳам интилишимиз зарур”, - дея таъкидлаб ўтди Азиз Абдуҳакимов.
 
Жумладан, Туризм ва спорт вазирлиги Инфратузилма обектларининг санитар-гигиеник ҳолатини яхшилаш бўлими бошлиғи Муҳайё Ҳайитова бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур йўналишда ҳар бир ҳудуддаги 450 га яқин АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар кўздан кечирилди. Уларнинг 186 тасида камчиликлар аниқланган бўлса, 146 тасида тегишли Ҳукумат қарорларида белгиланган талаблар бажарилмаганлиги сабабли камчиликлар бартараф этилгунга қадар фаолиятини қисқа муддатга тўхтатиш чоралари кўрилди.
 
Шунингдек, аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятини намунавий тарзда йўлга қўйган қуйидаги АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар ғолиб деб топилди ҳамда Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан тақдирланди:
 
Тошкент вилояти бўйича:
 
-“TATNEFT – AZS – TASHKENT” МЧЖ – “Энг яхши АЁҚС” (автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси);
 
-“MEGA MAGISTRAL OIL” МЧЖ – “Энг яхши АГТКС” (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси);
 
-“FRONZEN GAS” МЧЖ – “Энг яхши АГТКС” (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси).
 
Тошкент шаҳри бўйича:
 
-“TATNEFT – UNG” МЧЖ ҚК – “Энг яхши АЁҚС” (автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияси);
 
-“SARVAR GAZ SERVIS” МЧЖ – “Энг яхши АГҚС” (автомобилларга газ қуйиш станцияси);
 
-“ARENA INT PETRO AND CHEMICAL” МЧЖ – “Энг яхши АГТКС” (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияси).
 
Ундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси бўйича ҳам улар ичидан энг яҳши АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар аниқланди:
 
-“IBR PETROLIUM STATION” МЧЖ – Ўзбекистон Республикаси бўйича хизматлар тури ва сифатини яна-да ривожлантираётган “Энг яхши АЁҚС”;
 
-“SOF XIZMAT KO‘RSATISH KOMPLEKSI” МЧЖ – жаҳон стандартлари асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйган “Энг яхши АГТКС”;
 
-“YANGI METAN GAZ” МЧЖ – қарор талаблари ижросига сидқидилдан ёндошган “Энг яхши АГТКС”.
 
Маълумот ўрнида, 2020 йилдан буён, Вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишида ҳудудлардаги “Энг яхши АГТКС”, “Энг яхши АГҚС” ва “Энг яхши АЁҚС”ларни аниқлаш, тақдирлаш билан биргаликда “Quality service” сертификати бериш ҳам йўлга қўйилган эди. Мазкур тадбирлар автомобилларга ёқилғи ва газ қуйиш шохобчалари томонидан ижобий кутиб олинди ҳамда улар ўртасида ижобий маънодаги рақобатни юзага келишига сабаб бўлиши натижасида аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш сифатининг янада ошишига олиб келди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться