Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Транспорт вазири Тошкент давлат транспорт университетига ташриф буюрди
2021-12-30 | Таълим
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Тошкент давлат транспорт университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида университет томонидан амалга оширилган ишлар, фаолиятдаги мавжуд муаммолар ва истиқболлдаги вазифалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, университетда мамлакатимиз транспорт соҳасида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш йўналишидаги таклифлар муҳокама қилинди.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳар бир йўналиш бўйича таҳсил олаётган университет талабаларида амалий кўникма ва касбий малакани ривожлантириш мақсадида дарс жараёнларини амалиёт билан узвий равишда ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Шу мақсадда Транспорт вазирлиги соҳа ташкилотлари билан Транспорт университети ўртасида яқиндан ҳамкорликни таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатишини айтиб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида университетнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятни юксалтириш, илғор хорижий мамлакатлардаги инновацион технологиялар трансферини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалаларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат мобайнида университет ректори Одил Абдураҳмонов келгусида Транспорт вазирлиги томонидан талабалар учун стипендия жорий қилиш юзасидан билдирган таклифни Илҳом Маҳкамов қўллаб-қувватлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги