Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди

2021-12-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков мамлакатимизнинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан йил якунлари бўйича халқаро ҳамкорлик соҳасида эришилган натижаларни муҳокама қилди.

Дипломатлар жорий йилда ҳар бир алоҳида олинган мамлакат билан сиёсий-дипломатик, инвестициявий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этдилар ҳамда келгуси йил учун ҳар бир йўналишдаги устувор вазифалари ва режалари билан бўлишдилар.

Фаолиятнинг яқин истиқболдаги умумий мақсади жадал иқтисодий ўсишни таъминлаш, мамлакатимиз инвестициявий, саноат ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, миллий иқтисодиётимизнинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини янада кенгайтириш учун халқаро алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналарининг импорт ўрнини босувчи юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган янги инвестициявий лойиҳаларни шакллантириш, уларни амалга оширишга хорижий инвесторларни жалб этиш ҳамда тармоқ бирлашмалари ва ҳудудий маъмуриятлар билан ҳамкорликни кучайтиришда иштирокини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2022 йил якунларига кўра экспорт кўрсаткичларини сезиларли даражада ошириш мақсадида дипломатик ваколатхоналарнинг миллий экспортни рағбатлантиришдаги иштирокини кенгайтириш долзарблиги қайд этилди. Бунга ташқи бозорлар конъюнктурасини чуқур ўрганиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бўлажак мижоз компаниялар билан алоқаларни йўлга қўйиш, ташқи савдодаги турли хил тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш, шунингдек, саноат ва ҳудудий корхоналарнинг қўшимча экспорт захираларини сафарбар этиш орқали эришиш мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилаётган молиявий, техник ва грант ёрдамининг ҳажмини ошириш мақсадларида халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донорлар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини ҳал этишда дипломатларнинг роли қайд этилди.

Дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига халқаро ҳамкорлик соҳасида, хусусан, Ўзбекистоннинг 2020 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиши ҳамда бошқа халқаро ва минтақалараро ташкилотларда иштирок этиши доирасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Муҳокама якунида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш билан боғлиқ муайян масалалар кўриб чиқилди ва масъул раҳбарларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться