Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тило Клиннер билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги гуманитар вазият муҳокама қилинди.
Германия Элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидлади.
Т.Клиннер Афғонистон бўйича ягона минтақавий ёндашув ишлабчиқишилишида, мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги таълим соҳасида, хусусан, Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш та’лим маркази орқали ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги