Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ташаббусли буджет” жараёнида фаол иштирок этган фуқаролар, ОАВ вакиллари ва молия тизими ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

2021-12-29 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 28 декабр куни “Ташаббусли буджет” жараёни якунларига кўра, энг фаол иштирок этган фуқаро, ОАВ вакиллари ва молия тизими ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда давлат молиясини бошқариш бўйича олиб борилаётган кенг ислоҳотлар натижасида буджет жараёнининг шаффофлигини ҳамда буджет жараёнида фуқаролар иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
Шу боис, мамлакатимизда буджет маблағларининг сарфланишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда фуқароларни буджет жараёнига кенг жалб қилиш мақсадида жорий йилда Ўзбекистон Республикаси  Президенти томонидан “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
 
Давлат буджети маълумотларининг очиқлигини таъминлаш ҳамда бюджет жараёнларига фуқароларни кенг жалб қилиш Молия вазирлигининг устувор мақсадларидан бири бўлиб, мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан – “Очиқ буджет” ахборот портали янги таҳрирда ишга туширилди. Ушбу ташаббусли буджет жараёни жорий йилда илк маротаба уч босқичда ўтказилди. Шу боис, маросим аввалида 2021 йилда амалга оширилган янги лойиҳа – “Ташаббусли буджет” жараёни натижалари юзасидан видео ролик ҳамда янгиланган “Ташаббусли буджет” жараёнини 2021 йилги босқичларини ёритувчи эсдалик алъбом тақдимоти иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди. 
 
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Тимур Ишметов кириш сўзи билан иштирок этиб, мазкур жараёнларда ўз овоз ва таклифлари билан фаол иштирок этган фуқароларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Келгуси 2022 йилда ҳам мазкур тартиб республиканинг барча туман ва шаҳарларига кенг татбиқ этилиши ҳамда ҳудудлардаги мавжуд долзарб муаммоларни бартараф этилишида фуқароларнинг таклифлари ва овоз беришларини бевосита – “Очиқ буджет” ахборот портали орқали вазирлик томонидан кутиб қолинишини алоҳида таъкидлаб ўтди. 
 
Тадбир давомида янги кўринишда тақдим этилган “Очиқ буджет” ахборот портали ва Ташаббусли буджет жараёнини ишга туширилиши, шунингдек жорий қилинган механизмнинг инсонлар ҳаётидаги ўрни ва ислоҳотлар натижалари юзасидан фуқаролар, блогер ва журналистлар сўзга чиқиб, жойлардаги муаммоли ва долзарб масалаларнинг амалга оширилганлиги ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
 
Қувонарли жиҳати шуки, маросимнинг якуний қисмида ташаббусли буджет жараёнини ёритишда Молия вазирлигига яқиндан ёрдам берган ОАВ вакиллари, ташаббусли буджет жараёнида фаол иштирок этиб “ғолиб” деб топилган энг ташаббускор фуқаролар, фуқароларни буджет жараёнига кенг жалб қилиш бўйича амалга ошириб келинган ишларга ўз ҳиссасини қўшган Молия вазирлиги ходимлари ҳамда Молия вазирлигининг ҳудудий молия органлари ходимларига алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ўтказилган маросимда фуқаролар ўзларининг тегишли ҳудудларидан “Зоом” иловаси орқали иштирок этди ҳамда ташаббускор фуқаролар учун Молия бош бошқармалари раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться