Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вена университети стажёри илмий амалиёти ҳақида маълумот берди

2021-12-29 | Инновация

Ҳозирги кунда Вена университети дунё таълим муассасалари ўртасида 137 ўринни эгаллайди ва университетда 92 000 дан ортиқ талабалар таҳсил олишмоқда шулардан, 80 000 нафардан ортиғи чет элдан келган талабалар ҳисобланади. 

Айни кунларда ушбу университетда Инновацион ривожланиш вазирлиги эълон қилган стажировка танлови ғолиблари ҳам билим олмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Миллий Университети Полимерлар кимёси кафедраси профессори, кимё фанлари доктори, доцент Бекчанов Давронбек шулар сирасидан. 

Ёш олим ўзининг тажрибаси, янги муҳит ҳақида маълумот берди. 

«Амалиёт бошида дастлаб бир қатор замонавий лаборатория асбоб ускуналари билан ишлаш кўникмаларини орттиришдан бошланди.

Замонавий лаборатория ускуналарида ишлаш  давомида республикамиз маҳаллий хом ашёлари асосида олинган ионалмашинувчи материалларни тадқиқ қилдик., бунинг натижасида 50 дан ортиқ намуналарнинг физик-кимёвий хоссалари замонавий усуллар ёрдамида ўрганилди.

Амалиёт режасига кўра, поливинилхлорид асосида полиамфолитлар синтез қилиш ва уларнинг айрим металл ионларига танлаб (селектив) таъсир қилиш хоссларини тадқиқ қилиш белгиланган эди. Вена университетида режага асосан поливинилхлорид асосида янги полиамфолитлар синтез қилиб олинди ва уларнинг рангли ва қимматбаҳо металл ионларига бўлган селективлик хоссалари ўрганилди. 

Олиб борилган амалиёт натижалари асосида таркибида турли хил металлар (олтин, кумуш платина, мис, никель ва кобальт) ионларини сақлаган эритмалардан ҳар бир металлни алоҳида ажратиб олиш хоссасига эга бўлган ионалмашинувчи материаллар синтез қилинди. Улар асосида, эритмалардан айни металлар ионларини ажратиб олиш қонуниятлари тадқиқ қилинди. 

Олинган натижалар асосида Профессор Петер Лиеберзеит билан ҳамкорликда Scopus ва Web of Science илмий базаларига кирган журналларда 2 та илмий мақола тайёрланди ва илмий журналларда чоп қилиш учун журналларнинг илмий базаларига жойланди», дейди Давронбек.

Шунингдек, қайд этишича, режадан ташқари янги илмий йўналиш бўйича Профессор Петер Лиеберзеит ва у бошчилигидаги Сенсорли технологиялар лаборатория гуруҳи билан ҳамкорликда поливинилхлорид асосида олинган мембраналарни тупроқ ва суюқликларда заҳарли металл ионларини аниқловчи замонавий сенсорлар сифатида қўллаш бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Бунинг натижасида суюқликларда заҳарли дихромат ионларини аниқловчи янги мембрана сенсорлари синтез қилинган. 

Шу билан бирга бу йўналишда илмий ҳамкорлик Ўзбекистон Миллий Университети Полимерлар кимёси кафедраси ва Вена Университети Физик кимё кафедраси билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш бўйича келишиб олинган.

Амалиёт давомида Ўзбекистон Миллий Университети Полимерлар кимёси кафедрасида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари бўйича Вена Университети Физик кимё кафедраси илмий ходимлари учун «Поливинилхлорид асасида ионалмашинувчи материаллар олиниши, физик-кимёвий хоссалари ва амалиётда қўлланилиши»  мавзусида илмий семинарлар ташкил қилиниб, амалиётчи томонидан мавзу бўйича маърузалар ўқилди.

Таъкидлаш жоизки, Австриянинг Вена университети ташкил топганига 655 йил тўлган бўлиб, немис тилидаги дарс олиб бориладиган Европанинг энг кекса даргоҳи ҳисобланади. Вена Университети дунёга бир неча ўнлаб илм даҳоларини тарбиялаб берган таълим муассасасида, яъни Вена университетида шу кунгача 9 нафар Нобел мукофоти совриндорлари таълим олишган ва фаолият юритган. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться