Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Украина қишки Олимпиадага мезбонлик қилмоқчи
2021-12-28 | Спорт
Украина 2028 йил ёшлар ва 2030 йил катталар ўртасида ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи. Бу ҳақида мамлакат ёшлар ва спорт вазири Вадим Гутцайт маълум қилди.
Мутахассис ўз нутқида давлатнинг яқин 9 йиллик режалари ҳақида гапирар экан, бунда ёшлар ва катталар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик масаласи ҳам борлигига тўхталиб ўтган. Бир вақтнинг ўзида Украина қиличбозлик федерацияси раҳбари ҳисобланмиш Вадим Гутцайт бу билан мамлакат имижини кўтариш, дунёдаги йирик инвесторларни жалб қилган ҳолда инфратузилмани ривожлантириш ва яхшилаш режалаштирилганини ҳам таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари Пекин, 2026 йил эса Милан шаҳрида бўлиб ўтади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси