Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Балиқчилик озиқ-овқат саноатининг муҳим тармоғи

2021-12-28 | Иқтисодиёт

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 20 декабрда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилиши мазкур соҳанинг мамлакат озиқ-овқат саноатида улуши қай даражада эканлиги кўрсатиб берди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида молиявий масалалар ҳал қилиниб, барча имкониятлар яратиб берилганига қарамай, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда камчиликлар сақланиб қолаётганига эътибор қаратди. Кўрсатилган муаммоларни бартараф этиш, ўз ҳудудида зарур озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли захирасини шакллантириш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш барча даражадаги ҳокимларнинг диққат марказида бўлиши кераклиги таъкидланди.

— Дунёда озиқ-овқат нархларининг ўсиши, инфляция хавф-хатарлари келгуси йилда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масала бўлиб қолишини яққол кўрсатяпти. Шу боис, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудида балиқ етиштириш ҳолатини таҳлил қилиб, тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларига барча шароитларни яратиб бериш бўйича тизимли шуғулланиши зарур, — деди Президент.

Ўтган беш йилда мамлакатимизда балиқчилик тармоғида умумий қиймати 2,2 триллион сўмлик 1016 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб, жорий йилда 400 минг тоннага етказилади. Балиқ истеъмол қилиш ҳажми 2016 йилга нисбатан 5,7 баробарга ошди.

Кўпгина вилоятларида ҳосилдорлик ҳалигача гектарига 3-4 тоннани ташкил этаётгани, ушбу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаётгани қайд этилди.

Шу муносабат билан сунъий ҳавзаларни интенсивлаштириш, тармоқда кластерлар ва кооперация тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажмини 600 минг тоннага етказиш вазифаси қўйилди.

Мазкур тармоқни ривожлантиришда инновацион ривожланиш вазирлиги хам ўз хиссасини қўшиб келяпти. Жумладан жорий йилда Жиззах вилоятининг Дўстлик инновацион туманида «Shertrade» МЧЖ амалга оширилиш режалаштирилган умумий қиймати 2,3 миллиард сўм бўлган «Балиқ маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш» стартап лойиҳаси инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш натижасида маҳаллий шароитда балиқчилик учун хом ашё тайёрлаш, балиқдан олинадиган технологик маҳсулотларнинг янги намуна, ассортиментларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, саноатни инновацион технологияларининг ихчамлаштирилган тармоқларини шакллантириш ишлари амалга оширилиши билан бир қаторда вилоятимиз аҳолиси билан бир қаторда қўшни вилоятларга хам сифатли А,Б,Э витаминли балиқ ёғи ҳамда ҳосила технологик маҳсулотлар билан таъминланади. Шунингдек, жаҳон талабларига жавоб берадиган юқори сифатли миллий бренд яратилиб, маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш имконияти, маҳсулотларни онлайн бозор ва етказиб бериш тизими ҳам жорий этилади. Лойиҳани амалга ошириш орқали Жиззах вилояти дўстлик туманида янги балиқчилик кластери йўлга қўйилади.

Шунингдек, тумандаги «Ёшлар дафтари»га кирган ёшларнинг бандлиги таъминлаши ортидан, ишсизлик даражаси сезиларли даражада пасаяди. Жами 30 нафар янги иш ўринлари яратилади ва маҳсулотнинг сотилиши ҳажмига қараб мазкур рақам прогрессив ўсиб боради.

Тармоққа янги ва инновацион технологиялар жалб қилиниши ортидан, соҳада ўзгаришлар пайдо бўлади ва янги билим ҳамда кўникмаларга эга бўлган кадрлар етишиб чиқади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться