Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Туркиянинг йирик компанияси делегацияси билан учрашди

2021-12-27 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида вазир Жамшид Ходжаевнинг турли секторларда фаолият олиб борувчи «Ihlas Holding» турк компанияси ижрочи директори Расим Кан Айтогу бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Туркия ва Ўзбекистон томонлари ўртасида истиқболли ҳамкорлик йўналишларини такомиллаштириш, мамлакатимизда аграр секторни янги инновацион технологияларни жорий қилиш орқали ривожлантириш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
 
 
Музокаралар чоғида Туркия вакилларининг Ўзбекистон иқтисодиётининг молиявий барқарорлигига ишончи ортиб бораётгани туфайли қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илғор механизм ва технологияларни баҳам кўришга тайёр экани маълум қилинди.
 
Ўз навбатида вазир томонидан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир нечта лойиҳалар, шу жумладан, Республика ҳудудларида амалга ошириладиган пилот дастурлар таклиф этилди.
 
Музокаралар якунига кўра, мазкур йўналишда вазирликнинг масъул ходимлари белгиланди. Шунингдек, томонлар яқин вақтда навбатдаги учрашувларни бевосита юзма-юз ёки видеоконференцалоқа форматида ўтказишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться