Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Жаҳон савдо тизимига интеграциялашиш жараёнида янги имкониятлардан фойдаланмоқда

2021-12-27 | Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиши мамлакат иқтисодиётининг жозибадорлиги, савдо-иқтисодий ва инвестицион муҳитини янада ошириш учун янги имкониятлар яратади.

Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзо бўлиши юзасидан аризаси 1994 йил декабрь ойида тақдим этилган бўлиб, ўша йилнинг ўзида Ташкилот Бош кенгаши томонидан мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Бугунги кунгача ушбу Ишчи гуруҳи томонидан 4 марта йиғилиш ўтказилган (2002 йил июль, 2004 йил июнь, 2005 йил октябрь ва 2020 йил июль).

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича музокараларнинг қайта тикланиши вазифасига алоҳида эътибор берилди.

ЖСТ Бош кенгашининг қарорига мувофиқ, 2018 йил июль ойида Корея Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Жи-а Пэк Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши бўйича Ишчи гуруҳ раиси этиб тайинланди.

2019 йил июль ойида ЖСТ Котибиятига Ўзбекистоннинг Ташқи савдо режими тўғрисидаги янгиланган меморандуми ва республикамиз ташқи савдо тизимининг турли жабҳаларини қамраб олувчи қатор қўшимча ҳужжатлар юборилди.

2019 йил 7 июль куни, 15 йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш республикамизнинг ушбу Ташкилотга аъзо бўлиши бўйича музокараларнинг қайта тикланиши сифатида тарихий аҳамиятга эга бўлди.

Музокараларнинг қайта тикланиши давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- ЖСТ билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия таркиби тасдиқланди ва унинг низоми, тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан ташкил топган Музокаралар гуруҳи ҳамда тегишли ҳужжатларни тайёрлаш учун алоҳида йўналишлар доирасидаги 9 та ишчи гуруҳ ташкил этилди;

- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ЖСТ билан ҳамкорлик учун масъул вазир ўринбосари лавозими ҳамда ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси ташкил этилди;

- Вазирлик томонидан ЖСТ Котибияти билан фаол ва самарали ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди;

- ЖСТда Ўзбекистоннинг аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди. Ишчи гуруҳ таркибига Ташкилотга аъзо 44 та давлат вакиллари киритилди.

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши мамлакат учун қатор янги имкониятлар яратади. Хусусан:

- иқтисодиётнинг жозибадорлиги ошади, мамлакат савдо-иқтисодий ва инвестицион муҳити юксалади;

- ЖСТга аъзо давлатлар (164 та мамлакат) билан тенг ҳуқуқлилик асосида ўзаро савдо-иқтисодий муносабатлар янада ривож топади;

- экспортни диверсификация қилиш ва янги ташқи бозорларига чиқиш имкониятлари кенгаяди;

- чет эл инвестицияларини фаолроқ жалб қилинади ва янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади;

- халқаро стандартлар Ўзбекистонга кенгрок кириб келади, шу орқали ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва уларнинг рақобатбардошлиги таъминланади, яъни маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармонлар томонидан дунё бозорларида чет эл маҳсулотлари билан рақобат қила оладиган юқори сифатли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатишга қулай имкониятларни яратилади.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться