Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Водород энергетикаси бўйича янги ўқув дастури концепцияси муҳокама қилинди

2021-12-24 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва АҚШнинг USAID агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонда водород энергетикаси бўйича янги ўқув дастури концепциясини муҳокама қилиш мақсадида педагоглар, олимлар ва хорижий экспертлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида «Водород энергетикаси ва технологиялари» йўналишида мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама этилди. 

Мунозараларда водород энергетикасининг истиқболлари ва соҳага юқори малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари ҳақида сўз борди. Шуунингдек, мазкур университнинг Альтернатив энергия манбалари кафедрасида водород энергетикаси йўналишида бакалавр босқичи ўқув курси дастури яратиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра Олий ва ўрта таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув дастури яратишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться