Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича глобал стандарт жорий этилмоқда

2021-12-21 | Иқтисодиёт

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмагани бўйича қабул қилиш ўлчамларини (The Food Insecurity Experience Scale – FIES) жорий қилишга доир семинар ташкил этди.

Семинарда очлик ва озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш ушбу муаммоларни ҳал қилиш сиёсатини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш учун муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.  

Озиқ-овқат хавфсизлигининг таъминланмаганини қабул қилиш даражаси одамларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ тажрибасини баҳолаш учун глобал стандарт ҳисобланади. 2017 йилга келиб дунё бўйича 22 та давлат ўз уй хўжаликлари миллий тадқиқотларига “FIES”ни киритган. 

– Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмагани бўйича қабул қилиш ўлчамлари одамларнинг озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиш имкониятини баҳолаш учун ишончли кўрсаткичдир, – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Шерзод Умаров. – Ушбу тадқиқот озиқ-овқат хавфсизлиги ва овқатланишнинг бошқа кўрсаткичларига қараганда анча тежамкор ва миллий уй хўжаликлари учун фойдаланиладиган сўровномаларга киритиш осонроқ, деб ҳисобланади.  

Семинарда, шунингдек, мутахассислар “FIES” модули асосида 2021 йил июль-декабрь ойлари учун Ўзбекистондаги уй хўжаликларининг танланма сўрови натижаларининг батафсил таҳлилини тақдим этди. Бундан ташқари, келаси йилда уй хўжаликлари ҳолатини ўрганиш жараёнларида мазкур модулни яна татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, ФАО БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишнинг 21 кўрсаткичи, шу жумладан, 2.1.2 Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмаганини қабул қилиш даражаси асосида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигининг ўртача ёки оғир даражаси кўрсаткичи бўйича ҳам масъул агентлиги ҳисобланади. 

Б.Худойбердиев

Манба: ЎзА

Поделиться