Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Стартап лойиҳаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
2021-12-21 | Инновация
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси директори Олимжон Тўйчиев қатнашади ва мутасаддилар иштирокида "Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси директори Олимжон Тўйчиев, шунингдек, ИНновацион ривожланиш вазирлиги Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Азиз Илҳомов ҳамда Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова қатнашадилар.
Ҳозирги кунга қадар жами 73,8 млрд сўмлик 94 та стартап лойиҳани молиялаштириш учун шартнома тузилган. Молиялаштирилган стартап лойиҳаларнинг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимидаги улуши соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича 18,7 млрд сўмлик 20 та, ахборот технологиялари соҳаси бўйича 15,7 млрд сўмлик 19 та, қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича 15,2 млрд сўмлик 23 та, транспорт ва энергетика соҳаси бўйича 10,2 млрд. cўмлик 12 та, қурилиш соҳаси бўйича 4,9 млрд сўмлик 7 та, озиқ-овқат соҳаси бўйича 3,3 млрд cўмлик 5 та бошқа соҳа-тармоқлар бўйича 5,8 млрд сўмлик 8 та лойиҳани ташкил қилмоқда. Мазкур стартап лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида жами 778 та янги ишчи ўрни яратилиши режалаштирилган.
Стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида биргина 2021 йил давомида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жами 5 та танлов эълон қилинди. Уларнинг 2 таси Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган қўшма танловлардир. Ҳозирда Қашқадарё вилоятида стартап лойиҳалар танлови ҳамда Инновацион ҳудудлар муаммолари ечимига қаратилган стартап лойиҳалар танлови давом этмоқда.
Ҳозирда инновацион ҳудудлардаги муаммоларни ечимига қаратилган 17 млрд сўмга тенг 25 та стартап лойиҳа давлат грантлари ҳисобидан молиялаштирилган. Натижада экспортбоб ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, 286 та янги ишчи ўрни яратилади.
Стартап экотизимини ривожлантиришда даставвал ёшлар онгида “стартап” маданиятини шакллантириш ва кенг тарғиб этиш ишлари амалга оширилмоқда. Тошкент шаҳрида, вилоятлардаги таълим муассасаларида амалий семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Хусусан “Теchnoways” технологик марафонлари орқали стартап маданияти тарғиботлари олиб борилди.
Шу билан бирга Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ёшларни илмий ва инновацион фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш ва улар ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда
Ҳудудларда илмий фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга кенг жалб қилиш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш, соддалаштирилган тартибда ёшларнинг илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида умумий қиймати 50 млрд. сўм «Академик ҳаракатчанлик» ва «Бўлажак олим» танловлари эълон қилинди.
2021 йилнинг май ойидан бошлаб илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари доирасида «Бўлажак олим» танлови доирасида илмий ғоя ва стартап лойиҳалар бўйича таклифлар қабул қилиш бўйича эълон берилди. Танлов якунларига кўра стартап лойиҳалар бўйича 150 та ариза қабул қилинди. Техник ва молиявий экспертиза якунлари бўйича 25 та стартап умумий қиймати 8.4 млрд. сўм га молиялаштирилди.
Бўлажак олим танлови доирасида эълон қилинган илмий ғоялар танлови бўйича умумий қиймати 3.2 млрд. сўм бўлган 49 та илмий ғоя эгаларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинди.
Қолаверса, Ёшлар академияси томонидан «Қишлоқ хўжалигида ёшларнинг инновацион лойиҳалари» танлови ташкил этилди, ушбу танлов якунида 10 та лойиҳа умумий қиймати 467 млн. сўм билан рағбатлантирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги