Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ҳиндистон-Марказий Осиё” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг учрашуви

2021-12-20 | Сиёсат

Деҳли шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг учинчи йиғилишида иштирок этди.

Учрашувда Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сиёсат, иқтисодиёт, рақамлаштириш ва маданий-гуманитар йўналишдаги алоқаларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши курашиш чоралари  юзасидан фикр алмашилди.
 
Вазир Абдулазиз Камилов ўз нутқида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” шаклидаги ўзаро ҳамкорлик салоҳиятидан янада тўлиқроқ фойдаланиш, икки минтақанинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, жумладан, барқарор савдо-иқтисодий ва транспорт-коммуникация алоқаларини шакллантириш, маҳсулотларни Ҳиндистон ва Марказий Осиё бозорларига олиб кириш учун “яшил ё‘лак” ташкил қилиш, IT-мутахассислари учун платформа яратиш муҳимлигини та’кидлади.
 
Минтақавий ривожланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Мулоқотда иштирок этувчи ҳар бир давлатда навбат билан йиллик тадбирларни ўтказадиган “Ҳиндистон ва Марказий Осиёдаги таҳлилий марказлар форуми” таҳлилий платформасини ташкил этиш таклиф этилди.
 
Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Бу давлатнинг халқаро яккаланиб қолишига йўл қйймаслик учун унга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.
 
Панел сессиялар доирасида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш  масалалари муҳокама қилинди.
 
Тадбир якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди. йиғилишида иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться