Наманган вилоятида Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолият бошлаганига бир йил бўлди
Наманган вилоятидаги IT марказларнинг ташкил этилганлигининг бир йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, вилоятдаги IT компаниялар раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
Таъкидлаб ўтиш керакки, ўтган давр мобайнида 5 минг нафардан зиёд ёшлар Рақамли технологиялар ўқув марказларида таҳсил олди. 2021 йил давомида 8 та IT компания IT Парк резидентрлигига қабул қилинди.
Тадбирда онлайн тарзда иштирок этган IT Парк раҳбарияти ёш дастурчиларни тарбиялашда Наманган вилоятининг республикада етакчилардан бири бўлганлигини таъкидлади.
Шунингдек, турли номинатсиялар бўйича шаҳар ва туманлардаги IT марказлари масъуллари тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги