Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муваффақият тарихи: Ўзбекистонлик стартап Исландиядаги AppStore ТОП-10 талиги рейтингида 2 ўринни эгаллади

2021-12-17 | Инновация

Ҳозирда технологиялар шунчалик тез ўзгаряптики, 2030 йилга бориб дунё буткул ўзгариб кетиши мумкин деган тахминлар қилинмоқда. Айнан шунинг учун ҳам дунёдаги барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ахборот технологиялари соҳасига катта эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистон ҳам бундан истисно эмас, ёш стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватланмоқда, ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган компанияларга катта имтиёзлар берилмоқда. 

Жумладан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватлаб келинаётган стартап лойиҳаларидан бири – тўлдирилган реалликка асосланган NazzAR мобил иловасини яратган SmartChain IT компаниясидир. SmartChain 2018 йилдан бери инновацион технологиялар билан шуғулланиб келмоқда – тўлдирилган реаллик йўналишида қатор ишларни амалга оширмоқда. Смартфон орқали NazzAR белгисига йўналтирилганда мобил қурилма экранида реал объектларнинг 3D шакллари, видео роликлари, фото суратлар жонланади. Юртимизда бугунги кунда NazzAR мобил иловасининг имкониятлари туризм соҳасида, айниқса музейларда кенг қўлланилмоқда. Самарқанд шаҳридаги «Гўри Амир», «Бибихоним» мақбаралари, Улуғбек расадхонаси, «Афросиёб» музейи, «Элмероси» илмий кийимлар театри, Давлат маданият тарихи музейи, Ўлкашунослик музейи, Асрорхўжа ансамбли, Хива шаҳридаги «Ичан қалъа», Самарқанд шаҳридаги Регистон майдони, Бухоро шаҳрида «Арк» ва «Моҳи хосса» тарихий маданий мерос объектлари, Тошкент шаҳридаги Темурийлар тарихи Давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Абдулла Қаҳҳор, Сергей Бородин, Мухтор Ашрафий уй-музейлари ва бошқа тарихий масканларда мазкур мобил илова орқали экспонатлар ҳақидаги маълумотларни янада қизиқарли шаклда сайёҳларга етказиш имконияти яратилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги веб-сайти орқали вазирлик биносига виртуал саёҳат, "InnoWeek-2021" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасидаги кўргазманинг виртуал талқини ҳам айнан мазкур стартап компанияси фаолияти самарасидир. Бундан ташқари, Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида ҳам кўплаб тўлдирилган реаллик элементлари қўлланилган. Вазирлик биносига кираверишда  меҳмонларни виртуал гиднинг кутиб олиши, вазирлик биносидаги хоналар, лабораториялар ҳақида  NazzAR мобил иловаси орқали маълумотларга эга бўлиш ва ҳоказолар.  

SmartChain компанияси ўз маҳсулоти билан бозорга кириб келаркан, компаниянинг ёш, истеъдодли мутахассислари NazzAR платформасини яратиш ва ривожлантириш билан бир қаторда истеъмолчиларга унинг имкониятларини тушунтириш, тарғиб қилиш билан шуғулланишига тўғри келди.ҳар бир янги лойиҳа амалга ошириларкан, истеъмолчиларнинг NazzAR брендига қизиқиши тобора ошиб борар, унга талаб кучаярди. 

Халқаро кўргазмаларда иштирок этиш, йирик давлат идоралари билан ўзаро ҳамкорлик ва IT-платформани ривожлантириш бўйича доимий ишлар ўз самарасини берди – жорий 2021 йилда Исландия компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

«Жамоамиз томонидан хорижлик ҳамкоримиз учун янги, ноёб маҳсулот яратилди ва у UnoAR деб номланди. Мазкур тўлдирилиган реаллик асосида ишлайдиган технология SmartChainнинг энг яхши технологик ечимлари ва ишланмаларини ўзида мужассам этган. Биринчи хорижий мижозимиз электроника соҳасидаги йирик чакана сотувчилардан биридир», – дейди SmartChain IT компанияси директори Бобур Раҳимов.

Ўзбекистонда яратилган технологиянинг хорижда татбиқ этилганига бир неча ойгина бўлди, ва юртимиз стартап компанияси томонидан яратилган маҳсулот тобора оммалашмоқда. 2021 йилнинг 6 декабрь ҳолатига кўра NazzAR платформасида қурилган ечим Исландияда юклаб олинган ўз тоифасидаги AppStore иловаларининг энг машҳур 10 талиги ичида 2-ўринни эгаллади. 

«Бу бошланиши. Биз халқаро майдонга энди қадам қўйдик ва янги ҳамкорликларга тайёрмиз, – дейди SmartChain компанияси раҳбари.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться