Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Машинасозлик кластери янги йилда иш бошлайди
2021-12-16 | Жамият
Чирчиқ шаҳрида саноат тармоқларининг ички имкониятларидан унумли фойдаланиш орқали қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ишлаб чиқариш жараёнларини мақбуллаштириш, тўлиқ циклли ишлаб чиқариш тизимини яратиш ҳамда ер майдонлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил этиладиган бўлди.
Президентимизнинг бу борада тегишли қарори қабул қилинган бўлиб, айни вақтда "Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖнинг бўш ишлаб чиқариш майдонларида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластерини ташкил қилиш мақсадида тегишли тайёргарлик ишлари олиб бориляпти. Қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери янги йилнинг биринчи чорагида ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган.
Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги