Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашув тўғрисида

2021-12-14 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашди.

Музокарада икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Томонларнинг ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган конструктив мулоқотни фаол ривожлантиришга тайёрлиги билдирилди.
 
АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилди. 
 
АҚШ вакили Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига кўмаклашиш ва турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться