Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Оҳангарон Шаҳрида Зойир Мирзаев иштирокида учрашув ташкил этилди

2021-12-13 | Жамият

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳар 6-Болалар мусиқа ва санъат мактабида шаҳар фаоллари ва жамоатчилик билан мулоқот ўтказмоқда.

Вилоят етакчиси оҳангаронлик ёш кадрлардан сараланаётган ҳоким ёрдамчилари билан яқиндан танишиб, уларга билдирилаётган юксак ишонч масъулияти тўғрисида тўхталиб ўтди.

— Ҳудудларда ечилмай қолган масалалар кўп. Чекка маҳаллаларга Президентимизнинг қарор ва фармойишларининг 30 фоизи ҳам етиб бормаяпти. Айрим туман ҳудудларида аҳоли учун етарли шароит яратилмаган. Муайян муаммоларга ечим топишда мазкур янги вазифа эгалари — ҳоким ёрдамчиларининг ҳиссаси катта бўлиши керак, — деди жумладан Зойир Мирзаев.

"Фарзандларни тарбиялаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун турли тўгараклар ташкил этиш керак. Ҳоким ёрдамчилари ўзлари бириктирилган маҳаллаларда юриб, турли йўналишда тўгараклар ташкил этишга ҳам эътибор қаратмоғи лозим" – Зойир Мирзаев.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться