Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг навбатдаги мажлиси тўғрисида
2021-12-13 | Сиёсат
Олий даражадаги эришилган келишувларга мувофиқ, 2021 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи (инаугурация) мажлиси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси делегацияга Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлик қилади. Америка томонидан АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу бошчилигидаги делегатсия иштирок этиши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги