Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон банки делегация вакиллари Оролбўйида маслаҳат сессияларини ўтказди

2021-12-13 | Экология

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли бошчилигидаги Жаҳон банки делегацияси Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Нукус шаҳрида Жаҳон банки делегацияси вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вазирликлар, давлат ташкилотлари вакиллари иштирокидаги ўтказилган маслаҳат сессияларида Хоразм вилоятидан ҳам вакиллар видеоконференцалоқа тарзида қатнашди.

Тадбирда делегация вакиллари томонидан Ўзбекистонда, шу жумладан, Оролбўйи минтақасида Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбирда таъкидланганидек, айни пайтда Жаҳон банки ҳукуматга 24 та лойиҳани амалга оширишда молиявий кўмак ва техник ёрдам кўрсатмоқда. Улар макроиқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув таъминоти, энергетика, тарнспорт, ижтимоий ҳимоя тизимлари, шаҳар ва қишлоқ инфратузулмасини ривожлантириш, шунингдек, COVID-19 фуқаролар ва иқтисодиётга таъсирини юмшатишда ўз ҳиссасини қўшмоқда.

– Асосий мақсадимиз янги амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича ҳудудлардан таклифлар эшитиш ва муҳокама этишдан эборат, – дейди Марко Мантованелли. – Хусусан, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш йўналишида муҳокама олиб бормоқчимиз. Боиси, ҳозирда Жаҳон банки Ўзбекистон билан янги ҳамкорлик дастурини тасдиқлаш арафасида турибди. Ушбу ҳамкорлик дастурида биз нафақат молиявий ёрдам кўринишида, балки билим алмашинув ва техник кўмак кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни ҳам амалга оширамиз. Бунинг учун биз жойларда маслаҳатлашувлар ўтказиб, мавжуд муаммолар ва эҳтиёжларни ўрганмоқдамиз. Шу орқали қайси лойиҳаларни амалга ошириш устувор аҳамият касб этишига аниқлик киритиб олмоқдамиз. Бугунги маслаҳат сессиясида ҳам қишлоқ хўжалиги учун сув таъминотини яхшилаш, ичимлик суви ва оқава сув борасида лойиҳаларни давом эттириш, кўламини кенгайтириш бўйича бир неча таклифлар билдирилди. Мазкур устувор масалаларни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган муҳокамаларда илгари сурамиз ва келгуси йил тасдиқланадиган дастурга киритишга ҳаракат қиламиз.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, Инвестиция ва ташқи савдо вазири Б.Хабибуллаев Оролбўйи ҳудудини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган бир қатор лойиҳалар бўйича таклифларини билдирди.

Шунингдек, маслаҳат сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Д.Усаков ҳам сўз олиб, Жаҳон банки иштирокида “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилаётганини ҳамда лойиҳа якунида 3 та туманда сув таъминоти яхшиланишини, шунингдек, бир неча насос станциялари фаолияти, насос агрегатлари тўхтатилиши натижасида кўп миқдорда миқдорида электроэнергия ва фойдаланиш харажатлари иқтисод қилинишини таъкидлаб ўтди. Шу нуқтаи назарда мазкур йўналишдаги лойиҳани давом эттириб, Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларидаги магистрал каналларни реконструкция қилиш борасидаги лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида таклиф билдирди.

Делегацияси вакиллари “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Тўрткўл туманидаги “Бўстон” каналидаги объектларга ташриф буюриши режалаштирилган.

 

Ғ.Отажонов,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги матбуот котиби

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться