Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кўп тармоқли фермер хўжаликларида 5 минг нафардан зиёд фуқаролар бандлиги таъминланди

2021-12-09 | Жамият

Тошкент вилоятида жорий йил учун тасдиқланган “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш” дастури бўйича 2 минг 777 та фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш белгиланган.

Ўтган вақт давомида бу борада тизимли ишлар амалга оширилди. Жумладан, дастур доирасида фермер хўжаликларида жами 175 миллиард 508,4 миллион сўм маблағ ўзлаштирилди. Шундан 18 миллиард 306,5 миллион сўм банк кредитлари ва 157 миллиард сўмдан зиёд фермер хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан сарфланди.

Асосийси, қишлоқ жойларда 5 минг нафардан зиёд ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Вилоятдаги 260 та кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 875 гектар майдонда интенсив боғ, 194 та фермер хўжалигида эса 94,1 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилди. Хусусан, Бўстонлиқ туманида 6 та фермер хўжаликларида қиймати 535 миллион сўмлик туризм лойиҳалари амалга оширилди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Поделиться