Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Қозоғистонлик IT компанияларини Ўзбекистондаги меҳнат ресурсларидан самаралироқ фойдаланадиган лойиҳаларга сармоя киритишга таклиф қилди

2021-12-06 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов  Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармонлар доиралари иштирокида Нур-Султон (Қозоғистон Республикаси) шаҳрида ўтказилган Ишбилармонлар кенгаши ва Бизнес-форумининг кенгайтирилган йиғилишида қатнашди ҳамда нутқ сўзлади.

Ш.Шерматов ўз маърузасида тадбирнинг “Рақамли кун тартиби” қатор асосий вазифаларни ҳал қилишни назарда тутганлигини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган “Рақамли Ўзбекистон - 2030” Стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан бугунги кунга келиб 300 дан ортиқ лойиалар амалга оширилганлигини, жорий йил сўнгига қадар яна 189 лойиҳа амалиётга татбиқ қилинишини, 2022 йил охиригача эса 53 та лойиҳа ишга туширилишини маълум қилди.
 
АКТ вазири, шунингдек, қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиб, улар доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар, эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтди:
  • аҳоли пунктларида тезкор ва қулай интернет хизматларини тақдим қилиш;
  • “Електрон ҳукумат” қамровини яна-да кенгайтириш;
  • малакали IT-кадрларни тайёрлаш;
  • IT-индустрия ва рақамли тадбиркорликни яна-да ривожлантириш.
АКТ вазири Ш.Шерматов Қозоғистонда ҳам “Рақамли Қозоғистон” дастури амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратиб, юқорида таъкидланган йўналишлардаги устувор мақсадларга эришиш ва белгиланган вазифаларни амалга оширишда қозоғистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини, бу борада Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликдаги IT-лойиҳаларни амалга ошириш мақсад қилинганлигини таʼкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться