Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АКТ вазири Колл-марказлар фаолиятини ривожлантириш орқали қўшимча ишчи ўринлари яратиш фазифасини белгилади

2021-11-24 | Жамият

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Ўзбектелеком” АК “Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази” филиали қошидаги Қўнғироқларга хизмат кўрсатиш ягона маркази фаолияти билан танишди.

Дастлаб марказ мутахассислари Колл-центр  ривожлантириш доирасида амалга оширилаётган ишлар, ходимлар сонини кенгайтириш режалари ва тез орада амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида сўзлаб бердилар. Кейин вазир Колл-марказ фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
 
Эришилган натижалар кўриб чиқилди. Хусусан, айни пайтда UZTELECOMнинг интернет ва мобил алоқа хизматларига оид қўнғироқларни қайта ишлаш, шунингдек ўндан ортиқ давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субектлари фаолиятига оид мурожаатлар бўйича Cалл-марказда 700 дан ортиқ ходим жалб этилгани таъкидланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишга Колл-марказнинг 150 дан ортиқ ходимлари жалб этилган.
 
Таъкидлаш жоизки, ҳар куни 45 мингдан ортиқ қўнғироқлар кўриб чиқилади. Агар 2011 йил билан солиштирадиган бўлсак, у вақтда қайта ишланган қўнғироқлар сони 500 мингдан ортиқ бўлган бўлса, 2021 йилга келиб 16 миллиондан ортиқ қўнғироқлар кўриб чиқилган.
 
Cалл-марказда абонентлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Вазирга  CWMP лойиҳаси – мижоз терминалларини созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнларини автоматлаштириш тизими тақдим этилди, бу абонент терминалини масофадан созлаш ва тармоққа дастлабки уланишда автоматик созлашдир. Абонентларга қулайлик яратиш мақсадида соҳа мутахассисларининг жисмоний ҳозирлиги заруриятини бартараф этиш мақсадида йил охиригача алоқа муаммоларини масофавий ҳал қилиш тизимини жорий этиш режалаштирилган. Ҳозирда ушбу тизим синовдан ўтказилмоқда.
 
Шунингдек, янада кўпроқ давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларига аутсорсинг хизматларини кўрсатиш бўйича Алоқа марказларини ташкил этиш мақсадида Колл-марказ ходимлари сонини кенгайтириш кўзда тутилган.
 
Тақдимот чоғида АКТ вазири Шерзод Шерматов ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш, ечимини топишда ёрдам беришини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться