Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«InnoWeek.Uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бошланди

2021-11-24 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган «InnoWeek.Uz-2021» халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг расмий очилиши маросими бўлиб ўтди.

 

Унда 50 га яқин хорижий давлатлардан ва махаллий илмий-инновацион марказлар, инвестиция фондлари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес-инкубаторлар вакиллари, эккмпертлар, олимлар иштирок этмоқда.

Очилишда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тадбир иштирокчиларига миннатдорлик билдириб, ушбу ҳафтада «InnoWeek.Uz-2021» тажриба алмашиш, янги лойиҳаларни ўрганишга кўмаклашишини алоҳида қайд этиб ўтди. 27 ноябрга қадар давом этадиган тадбир доирасида кўплаб тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

— 2020 йил ҳақиқатан ҳам иқтисодиёт учун жуда жиддий синовга айланди», —Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт вазири Мидхат Шагиахметов. – Бундай шароитда инновацион фаолиятга иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг стратегик масаласи сифатида қараш керак. Бозор динамикаси, ўз навбатида, инновацион жараёнларга ҳам таъсир қилади. Жаҳон иқтисодиётининг нобарқарор ҳодисаларига самарали қарши туриш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини алоҳида таъкидламоқчиман. Шу боис мамлакатимизда тўпланган тажриба алмашиш имконияти мавжуд бўлган, инновацион фаолиятни ривожлантиришга хизмат қиладиган бундай тадбирларни ўтказиш ниҳоятда муҳим.

Бу йилги InnoWeek.Uz-2021 ҳафталигида пандемиядан кейинги даврда инновациялар, яшил технология ва сунъий интеллектга асосий эътибор қаратилмоқда.

Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўз чиқишида мамлакатимизда инновацион ғояларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий эта олмаётгани тараққиётга тўсқинлик қилаётганини таъкидлади. 2018-2020-йилларда Ўзбекистонда илм-фанни ривожлантириш учун давлат бюджетидан 135 миллион доллар ажратилди. InnoWeek.Uz бу йил тўртинчи бор ўтказилмоқда, шу давр ичида унда дунёнинг 110 та давлатидан 245 та хорижий компания ва илмий-тадқиқот институтларининг 1000 дан ортиқ вакиллари 660 та инновацион маҳсулотлар билан иштирок этди.

«InnoWeek.Uz-2021» ҳафталиги доирасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Хусусан, Татаристон делегацияси вакиллари билан Татаристон Республикаси инвестиция-венчур жамғармаси ва «Миллий венчур фонди UzVC» МЧЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим, «Яшнобод» инновацион технопарк ва «IT-Park» юқори технологиялар соҳасида технопарк» ДАК ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида ўтказилаётган тадбир иштирокчилари ва меҳмонлари учун халқаро инновациялар ярмаркаси очилди. Биринчи қаватда яшил энергетика соҳасида фаолият юритувчи корхона ва ташкилотларнинг илмий лойиҳалари, стендларини кўриш мумкин. Иккинчи қаватда университетлар, маҳаллий тадбиркорлар ва технологик марафон иштирокчиларининг лойиҳалари намойиш этилади. Учинчи қаватда хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг стендлари, тўртинчи қаватда эса, Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Яшнобод инновацион технологиялар парки резидентларининг маҳсулотлари жой олган.

Параллел равишда, шу куни Technoways иштирокчилари ўз лойиҳаларини тақдим этишди ва 24 ноябр куни инвесторлар томонидан маблағ билан таъминланадиган ғолиб стартаплар аниқланади.

Тадбирни ушбу ҳавола орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин. Ушбу сайт орқали эса меҳмонлар ва иштирокчилар учун рўйхатдан ўтиши мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться