Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлатимиз байроғи халқимизнинг ифтихоридир

2021-11-18 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти Мансур Юнусов йиғилганларга байроғимизнинг давлат рамзи сифатидаги ўрни, ғурур ва фахр тимсоли эканлиги тўғрисида батафсил маълумотларни тақдим этди.

“Ватанимиз байроғи биз учун муқаддасдир” деб номланган тадбирда таъкидланишича, давлатимиз байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни билан тасдиқланган.

Бугун давлатимиз байроғи қабул қилинганига 30 йил тўлади. Ўтган давр мобайнида байроғимиз халқимизнинг ҳақиқий ифтихорига айланди. Давлат ташрифларидан тортиб, спортчиларимиз ва олимпиадачиларимиз эришган ютуқларда мадҳиямиз янграб, давлатимиз байроғи ҳилпираб туради. Бир сўз билан айтганда, юртимизни дунёга танитади.

Йиғилишда қайд этилганидек, давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Давлатимиз байроғи ҳам халқимизга ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди, қалбимизда истиқболга ишонч туйғусини ўйғотади. Биз у билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться