Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Яшнобод инновацион технопарки «Бизнес Инкубатор» дастурини эълон қилди
2021-11-17 | Инновация
Инновацион Инновацион ривожланиш вазирлигида «Яшнобод» инновацион технопаркининг янги ғояларни қўллаб - қувватлаш «Бизнес Инкубатор» дастурининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ОТМ илмий ходимлари ва талабалар, тадбиркорлар, ташаббускор ёшлар иштирок этдилар.
Дастур уч ой давом этади. Дастур қатнашчилари ўз илмий ғояларини бизнес моделга айлантириш ва ҳаётга татбиқ қилиш, инвесторлар билан ишлаш бўйича амалий машғулотлар оладилар. Машғулотлар Ўзбекистоннинг кўзга кўринган маҳаллий ва халқаро мутахассислари томонидан олиб борилади. Ундан ташқари, қатнашчиларга уч ой давомида тажрибали бизнес-устозлар бириктирилади. Бизнес-устозлар қатнашчиларга олинган сабоқларни ўз лойиҳаларида самарали қўллашларида кўмак бериб борадилар.
Дастурда маркетинг бошқаруви, молиявий бошқарув, бизнес операциялар, рақамлаштириш ва элеcтрон платформалардан самарали фойдаланиш, ҳуқуқий саводхонлик ва солиқчиликка оид мавзуларни ўз ичига олади.
Дастур сўнгида «Демо-кун» тадбири ўтказилади. Унда дастур иштирокчилари ўз лойиҳалари ҳамда бизнес режаларини инвесторларга тақдим қилишлари мумкин бўлади.
Дастур асосий мақсади – ёшлар, ёш тадбиркорлар, ихтирочи олимларга уларнинг ғояларини ишловчи бизнес-моделга айлантириш, бизнес бошқарувда кўмак бериш, тадбиркорлар, олимлар ва ташаббускор ёшларнинг тадбиркорлик салоҳиятини оширишдан иборат.
Бизнес инкубаторда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ариза топшириш мумкин: https://yait.uz/uz/apply-incubator/.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги