Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яшил водород ва ўзгарувчан қайта тикланувчи энергияга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

2021-11-16 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) «Келажак энергияси» ҳудудий дастури билан ҳамкорликда 2021 йил 16 ноябрда «Яшил водород, ўзгарувчан қайта тикланувчи энергиянинг (ЎҚТE) интеграцияси, ЎҚТEдан ишлаб чиқариладиган энергиянинг прогнози» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва унинг таркибидаги мутасадди корхоналар, Фанлар академиясининг илмий муассасалари вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон кўп миқдордаги қуёш ва шамол энергияси салоҳиятига эга. Ҳозирги кунда, мамлакатда умумий қуввати 1 500 МВт бўлган қуёш ва шамол электростанцияларини қуриш ишлари бошланган. 2030 йилда бундай станцияларнинг энергетика тизимидаги улуши 25 фоиздан ортиши кутилмоқда. Ўзгарувчан ишлаб чиқариш қувватларининг бундай катта улуши республика энергетика тизимининг қувват балансини тартибга солишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Энергия балансини ишончли тартибга солиш ва истеъмолчиларни электр энергияси билан стабил таъминлаш учун етарли миқдорда ва сифатли захира қувватлари – «аккумуляторлар» талаб қилинади.

Бундай захиралар манбалари сифатида электрокимёвий батареялар, гидроаккумулятор станциялари, суюлтирилган (сиқилган) ҳаво ёки бошқа газ, суперконденсаторлар, механик ва гравитацион аккумуляторлар, «яшил» водород гази ва бошқалар ишлатилиши мумкин. Захира энергия манбалари ичида охирги йилларда ишлаб чиқариш таннархи сезиларли арзонлашаётган «яшил» водород келажакда салмоқли улушга эга бўлиши кутилмоқда.

Ташкил этилган тадбирда соҳадаги долзарб ҳисобланган қуйидаги масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди:

- ЎҚТEнинг энергетика тизимига интеграция қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар;

- эришилган муҳим оралиқ натижалар ва тавсиялар;

- «Яшил» водород: ривожланиш концепцияси ва келажакдаги истиқболи;

- ЎҚТE ишлаб чиқариши миқдорини прогнозига бўлган талаб.

Тадбирнинг иккинчи қисмида қатнашувчиларнинг фаол иштирокида келажакда қилиниши керак бўладиган ишлар босқичлари ва йўналишлари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться