Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан музокаралар тўғрисида

2021-11-16 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Брюссел шаҳрида Европа Иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан музокаралар ўтказди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Томас Никлассон Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуатсия қилишда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, шунингдек, Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этишда мамлакатимиз билан келгусида фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
 
Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатдагиянги ҳокимиятга нисбатан умумийпозициясини ишлаб чиқиш, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш юзасидан фикр алмашдилар. Афғон муаммоси бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш юзасидан ўзаро манфаатдорлик мужассамлиги билдирилди

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться