Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги истиқболли йўналишлар бўйича Стартап лойиҳалар танлови учун лойиҳалар тақдим этиш муддати 2021 йил 25 ноябргача узайтирилди
2021-11-15 | Инновация
Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 9-мартдаги “Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 133-сон Қарори билан тасдиқланган “Стартап” лойиҳаларни тасдиқлаш, молиялаштириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида” Низом 7-бандига мувофиқ республика миқёсида янги истиқболли йўналишлар бўйича стартап лойиҳалар танловини эълон қилади.
Стартап лойиҳаларни қабул қилишда қўйиладиган шартлар:
Аризалар 1 ноябрдан 25 ноябргача қабул қилинади;
1 та иштирокчи 1 та лойиҳа билан иштирок этиши;
Стартап лойиҳалар асосида тайёр маҳсулот, дастурий маҳсулот, хизматлар ва технологиялар яратишнинг энг кўп муддати 2 йилдан ошмаслиги лозим;
Стартап лойиҳа ташаббускори – стартап лойиҳа асосчиларидан бўлиши (компания бўлган тақдирда асосий улушдорлардан бўлиши).
Стартап лойиҳалар танловини ўтказиш шартлари:
Танловда ишлаб чиқаришга йўналтирилган кенг кўламдаги барча йўналишдаги истиқболли стартап-лойиҳаларни яратиш ва амалга оширишга қаратилган аризалар қабул қилинади. Улар инновациялар ва технологияларга асосланиши шарт;
Аризаларни юридик ва жисмоний шахслар тақдим этиши мумкин.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича устувор соҳалар сифатида қуйидагилар белгиланади:
Мис саноати;
Узумчилик;
Ипакчилик ва жун саноати;
Биотехнология ва тиббиёт;
Қайта тикланувчи энергетика;
Қишлоқ хўжалиги;
Ахборот технологиялари.
Танлов ҳақида батафсил.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги