Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

2021-11-15 | Жамият

Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги Чилонзор тумани бўлими жамоаси 131- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида манзарали дарахт кўчатларини экди.

Ёшлар ишлари агентлиги Чилонзор тумани бўлими бошлиғи Баҳодир Зиёвиддиновнинг қайд этишича, «Долзарб 40 кунлик» акцияси доирасида соҳа ходимлари томонидан дарахт экиш  ишлари анъанавий давом эттирилиши режалаштирилган.

–Таъкидлаш жоизки, яшил ҳудудлар инсониятга ижобий таъсир кўрсатади, –деди  Б.Зиёвиддинов. – Тадқиқотларга кўра, табиатда бўлиш ёки ҳатто табиат манзараларини томоша қилиш ғазаб, қўрқув ва стресс даражасини камайтиради. Табиий шароитлар нафақат ижобий психологик таъсир кўрсатади, балки қон босими, юрак уриш тезлиги, мушакларнинг кучланишини ва стресс гармонларини ишлаб чиқаришни камайтириш орқали жисмоний фаолликни оширади.

Манба: ЎзА

Поделиться