Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бокуда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2021-11-15 | Сиёсат

Ўзбекистоннинг Бокудаги элчиси Баҳром Ашрафхонов Озарбайжон давлат миграция хизмати раҳбари Вюсал Гусейнов билан учрашди.

Тадбирда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан фуқароларнинг хорижга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш бўйича олиб бораётган саъй-ҳаракатлари, шунингдек, уни диверсификация қилиш ва фуқароларнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун мамлакатлар географиясини кенгайтириш борасидаги ишлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Вюсал Гусейнов Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг бугунги даражасини юқори баҳолади. Озарбайжон Ўзбекистон билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга доимо алоҳида эътибор қаратиб келаётгани таъкидланди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Озарбайжон давлат миграция хизмати ҳузуридаги Миграция бўйича минтақавий ўқув маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться