Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Стартап лойиҳаларини мониторинг қилиш” мавзусида онлайн-семинар ўтказилди

2021-11-12 | Жамият

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стартап лойиҳалари ташаббускорлари учун «Стартап лойиҳаларини мониторинг қилиш» мавзусида вазирлик томонидан молиялаштирилаётган стартап лойиҳа ташаббускорлари учун онлайн-семинар ўтказилди.

Унда Инновацион ривожланиш вазирлиги Стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш бошқармаси ходимлари, стартап лойиҳаларни мониторинг қилувчи Ишчи орган ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ходимлари маъруза ва тақдимотлар билан чиқиш қилдилар.

Семинарда вазирлик томонидан стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шароитлар ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, стартап лойиҳаларини мониторинг қилишдаги дуч келинаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш чоралари ҳақида фикрлар билдирилди.

Стартап лойиҳаларни мониторинг қилувчи Ишчи орган вакиллари стартап лойиҳа ташаббускорлари учун мониторинг ҳисоботларини топшириш тартиблари мавзусида тақдимот қилдилар. Ишчи орган вакиллари лойиҳа ташаббускорлари томонидан дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, йўл қўйилаётган қатор камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир мониторинг ҳисобот жадваллари бўйича тушунча бердилар.

Бундан ташқари, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ходимлари календарь режага кўра мониторинг ҳисоботларини тартибли топшириш борасида ўз фикрларини билдириб ўтдилар. Семинар якунида иштирокчилар мониторинг ҳисоботларини топшириш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться