Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркий кенгаш бош котибини қабул қилди

2021-11-12 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига келгач, ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги конструктив мулоқот жадал ривожланаётгани ва амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Туркий кенгаш мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ортди, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 4 мингтага яқинлашди.

Жорий йилда мамлакатимизда Ташкилотнинг қатор муҳим тадбирлари, жумладан, Хива шаҳрида маданият вазирлари, Қўқон шаҳрида туризм вазирларининг учрашувлари, Тошкент шаҳрида ёшлар форуми ўтказилди.

Ўзбекистон етакчиси бутун минтақа барқарорлиги ва равнақини таъминлашга қаратилган муҳим лойиҳа ва дастурларни илгари суришда Кенгаш имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида бош котиб Бағдод Амреев давлатимиз раҳбарига бўлажак саммитга тайёргарликнинг бориши, тадбир дастури ва кун тартибидаги масалалар тўғрисида маълумот берди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться