Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар учун малака ошириш курси ўтказиляпти
2021-11-11 | Таълим
Инновацион ривожланиш вазирлиги Инсон капиталини ривожлантириш бошқармаси томонидан республикадаги барча илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлар учун илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш кўникмаларини оширишга қаратилган онлайн малака ошириш курси ташкиллаштирилди.
Ўқув курсларида тингловчиларга олий таълимдан кейинги таълим тизимини ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш тартиби, илмий лойиҳалар танловларига лойиҳаларни тайёрлаш ва топшириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, молиялаштирилган лойиҳаларнинг ҳисоботи ва мониторингини ташкил этиш, танловга келиб тушган лойиҳаларни молиявий экспертизасини ташкил этиш каби мавзуларда маърузалар ўқилади, тақдимотлар қилинади. Шунингдек, стартап лойиҳалар, Ёшлар академияси фаолияти, "Бўлажак олим" танлови тўғрисида кенг маълумотлар берилади, таълим тизимини такомиллаштиришда инсон капиталини ўрни муҳокама этилади.
Тадбирнинг очилишида 2022 йилдан бошлаб илмий ва инновацион фаолияти юқори баҳоланган раҳбар ўринбосарлари хорижий давлатларда малака оширишга юборилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилди.
Малака ошириш курси 20 ноябрга қадар давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги