Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инсон манфаатлари доимо устувор

2021-11-11 | Жамият

Инсон қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида айни жиҳатларга катта эътибор қаратилмоқда.

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида 11 ноябрь - Касаба уюшмалари куни муносабати билан тантанали тадбир бошланди. Мазкур тадбирда соҳа фидойилари, турли ташкилот ва идораларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу сана муносабати билан байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувоҳитов ўқиб эшиттирди. Дарҳақиқат, кейинги йилларда мамлакатимизда одамлар дарду ташвишларини ўрганиш, уларга ўз вақтида ечим топиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Кейинги беш йил давомида мамлакатимиз касаба уюшмалари соҳасида тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Меҳнаткашларни соғломлаштириш, уларнинг фарзандларини оромгоҳларда дам олишини ташкил этиш, эҳтиёжманд оилалар учун саёҳат уюштириш борасидаги ишлар ҳажми кенгайди.

“Аёллар дафтари”га киритилган опа-сингиллар муаммоларини ҳал этиш, меҳнат жамоаларидаги низоли вазиятларга барҳам бериш, ишчи-ходимларининг манфаатларини ҳимоялаш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширмоқда. Тантанали тадбирда соҳанинг фаол ва фидойи ходимларни рағбатлантириш, касаба уюшмалари олдидаги янги-янги вазифаларни белгилаш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шоазим. Миноваров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева иштирок этмоқда.

Тадбир ҳақидаги келгуси репортажларимизни кузатиб боринг. 

Манба: ЎзА

Поделиться