Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Наманганда Ахсикент ва Янги Ўзбекистон мажмуалари бунёд этилади
2021-11-11 | Жамият
Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи чоғида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент тарихий ёдгорлик мажмуаси тарихини ўрганиш ва уни кенг тадқиқ этиш юзасидан мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берган эди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов туркиялик таниқли меъморлар Синан Тураман ва Али Илғор билан бўлиб ўтган учрашувда Фарғона водийсида ўзига хос ўринга эга бўлган тарихий туризм маскани қурилиши билан боғлиқ лойиҳаларни муҳокама қилди.
Яқин Шарқ, Осиё ва Европа мамлакатларидаги машҳур объектлар бош меъмори сифатида танилган Синан Тураман Намангандаги қадимий Буюк Ипак Йўлига туташ манзилда жойлашган Ахсикент тарихий қалъасига ёндош ҳудудда бунёд этилиши кутилаётган Ахсикент мажмуаси бўйича тақдимот қилди.
Меъмор таклифига кўра, мажмуага кирувчи меҳмонхона, кутубхона, музей, савдо маркази, бозор, ресторан ва кафелар, амфитеатр, автотураргоҳ бунёд этилади.
Шунингдек, тажрибали архитектор Наманган вилоятида бунёд этилиши режалаштирилган "Янги Ўзбекистон" боғи бош режаси бўйича ўзининг таклифларини берди. Мазкур меъморий режалар бўйича ишлар давом эттирилади.
Манба: ЎзА