Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Франция элчиси франсуз ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши ортаётганини маълум қилди

2021-11-11 | Туризм

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Франция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Аурелия Бушезни қабул қилди.

Элчи Ўзбекистонда туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди. Шунингдек, туризм инфратузилмасини такомиллаштириш, саёҳатлар хавфсизлигини ошириш чора-тадбирлари ва хизматларни диверсификация қилиш борасида батафсил маълумот тақдим этилди. Элчи Ўзбекистон аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзи ва спортни тарғиб қилишга қаратилган лойиҳа ва ташаббусларга алоҳида қизиқиш билдирди.
 
А.Бушез Ўзбекистонда иқтисодиётнинг турли соҳалари, бутун жамият ҳаётидаги ўзгаришларнинг “кўлами” ва ривожланиш суръатларидан ҳайратда эканлигини таъкидлади. Дипломат Франция ишбилармонлари ва илм-фан ҳамжамиятининг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиши мисли кўрилмаган даражада тез суръатларда ортиб бораётганини таъкидлади. Томонлар қўшма лойиҳалар ва «Белдерсой-Чимён-Нанай» халқаро бутунмавсумий курорт лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари, жумладан, унинг бугунги ҳолати билан боғлиқ қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратишди.
 
2022 йил куз мавсумида Париждаги Лувр музейида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” мавзусига бағишланган икки мамлакат маданий ҳаётида ёрқин воқеага айланадиган кўргазмани ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
 
Бундан ташқари, эпидемиологик вазият юмшатилиши билан таълим лойиҳаларини кенгайтириш, жумладан, дарсликлар ва ўқитувчиларни жалб қилиш, талабалар алмашинуви ва қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.
 
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлаш учун маданий-гуманитар тадбирларнинг алоҳида дастурини тайёрлашга келишиб олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться