Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Латвия элчиси билан учрашди
2021-11-10 | Сиёсат
Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова Латвиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.
Учрашувда Латвия томонидан Латвия қишлоқ хўжалиги университети проректори Айгарс Лайзанс Халқаро ҳамкорлик маркази Айгарс Лайзанс, Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва инновациялар бўйича ўқув дастури директори Датсе Клава, Қишлоқ хўжалиги вазири маслаҳатчиси Эдвардс Ратниекс, Латвия қишлоқ хўжалиги университети лойиҳалар раҳбари Ирина Кулитйнеб, Болтиқбўйи маркази бошқарув раиси Ксения Долженко иштирок этдилар.
Томонлар икки давлат ўртасидаги илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик, «яшил иқтисодиёт» тамойилларини йўлга қўйишда илмий тадқиқотларнинг ўрни, таълим йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Биоиқтисодиёт, биотиббиёт, биоэнергетика, «ақлли» материаллар, IT-технологиялар ҳозирда Латвия учун устувор бўлиб тургани муносабати билан айнан шу йўналишларни биргаликда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, экспорт ва ичики истеъмол учун озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлаш, тадқиқотчилар томонидан илмий лойиҳаларни амалга ошириш учун янги усул сифатида ваучер тизимини жорий этиш, ОТМларда “Double Degree” амалиётини татбиқ этиш биоқтисодиётга ахборот технологияларини киритиш истиқболлари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, тадқиқотчилар, докторантлар ва ёш олимларнинг қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб боришга келишилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги