Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро Университети кутубхонаси қимматли китоблар билан бойитилмоқда

2021-11-09 | Туризм

“Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси вакиллари иштирокида “Ипак йўли”  туризм ва маданий мерос халқаро университетига китобларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди иштирок этди.

Мулоқот давомида Д.Сатибалди қозоғистонликлар Ўзбекистонда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ва мамлакат олий таълим муассасаларига энг илғор технологиялар жорий этилаётганини юксак қадрлашини таъкидлади.

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети кутубхонасининг Буюк Ипак йўлидаги туризм, тарихи ва маданиятига оид жаҳон адабиёти билан жиҳозланган кутубхонанинг шакллантирилиши мамлакатимизда кадрлар малакасини янада юксалтириш ҳамда Марказий Осиёда туризм индустриясини ривожлантиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

А.Абдуҳакимов Қозоғистон томонининг ташаббуси учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан туризм соҳасини ривожлантириш, бу йўналишда кадрлар тайёрлаш, янги минтақавий туристик йўналишларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, Марказий Осиёга ташриф буюрувчи мамлакатлар учун ягона “SilkVisa”нинг тез орада йўлга қўйилишида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади. Маълумот учун:

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан 2018-йилда Самарқанд шаҳрида Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида ташкил этилган. Мазкур олий таълим муассасасини очишдан мақсад мамлакат туризм индустриясининг кадрлар салоҳиятини ва туризм соҳасида халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг тарихий-маданий ва гуманитар алоқаларини ривожлантиришдан иборат.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться