Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Австрия Ташқи ишлар вазири билан учрашув тўғрисида

2021-11-08 | Сиёсат

2021 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаел Линхарт билан учрашув ўтказди.

Вазир меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон Австрия билан икки томонлама кун тартибида ҳам, Европа Иттифоқи доирасида ҳам ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.
 
Мулоқотда сўнгги йилларда томонларнинг конструктив ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга интилиши натижасида эришилаётган ижобий суръат мамнуният билан қайд этилди.  
Томонлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Турли даража ва шаклларда бўлажак мулоқотларга ҳар томонлама ва сифатли тайёргарлик кўриш бўйича келишувга эришилди.
 
Афғонистонда юзага келаётган вазият, унинг минтақавий ва халқаро барқарорликка таъсири юзасидан фикр алмашилди. Инсонпарварлик инқирозининг олдини олиш мақсадида жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштириш ҳамда бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Австрия Республикаси Европа ва ташқи ишлар федерал вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.
 
Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Австрия оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться