Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туризм соҳаси мутахассислари учун семинар ташкил этилди

2021-11-08 | Туризм

Туризм ва спорт вазирлигида вазирлик тасарруфидаги таълим муассасалари ходимлари ва профессор-ўқитувчилари учун семинар ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 30 октябрдаги “Туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти муҳокама қилинди.

Семинар давомида Вазирликнинг департамент директори, иқтисодиёт фанлари доктори Алишер Эштаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида туризм, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида халқаро стандартларга мос узлуксиз таълим тизимини яна-да такомиллаштириш, меҳнат бозорининг замонавий талабларига мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш жараёнини йўлга қўйиш бўйича қарорда белгиланган аниқ вазифалар ҳақида батафсил сўзлади.
 
Шунингдек, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида республикамиздаги туризм ва маданий мерос йўналишларида таълимнинг янгича тизимини шакллантириш ҳамда яна-да ривожлантиришга шарт-шароитлар яратиш кўзда тутилган. Яқин келажакда соҳага оид юқори малакали ҳамда ўрта бўғин кадрларини тарбиялаб етиштиришда муҳим рол ўйнаши қайд этилди. 
 
Бундан ташқари, “Ипак Йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети биринчи проректори профессор Жўлибой Элтазаров Президент қарори соҳадаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари олдига муҳим вазифаларни қўйишини ҳамда бу вазифаларни тўлақонли адо этиш ҳар бир профессор-ўқитувчи ва ходимларнинг биринчи навбатдаги бурчи ҳамда вазифаси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться