Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари 2022 йил Ўзбекистонга ташриф буюради

2021-11-08 | Сиёсат

Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)даги доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев Венада ЕХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари (МООК) Қайрат Абдраҳмонов билан учрашди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТнинг миллий озчиликлар бўйича Олий комиссари офиси ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, 2022 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЕХҲТ МООК ўртасида яқин амалий алоқалар йўлга қўйилди, томонлар МООКнинг тавсияларига бағишланган миллий ва минтақавий даражада қатор тадбирларни муваффақиятли ўтказди.

Жумладан, Олий комиссар 2021 йил июль ойида Ўзбекистон Олий суди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги одил судловдан фойдаланиш ва миллий озчиликлар бўйича Грац тавсиялари мавзусида онлайн шаклда давра суҳбати уюштирилганини таъкидлади. Ушбу воқеа муносабати билан МООК офиси “Грац тавсиялари” ва турли жамиятларнинг интеграцияси бўйича Любляна йўриқномаларини ўзбек тилига таржима қилди ва тарқатди.

Томонлар ушбу ижобий амалиётни давом эттириш ва 2022 йил ҳамкорликда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида ушбу мазмундаги қатор тадбирларни ўтказишга келишиб олди.

Шунингдек, Қайрат Абдраҳмонов 2022 йил Ўзбекистонга келишга тайёрлигини маълум қилди.

Тадбир якунида суҳбатдошга “Ўзбекистон – умумий уйимиз” китоб-фотоальбоми совға қилинди. Унда Ўзбекистон миллий сиёсати, мамлакатимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик, миллий-маданий марказларнинг этник қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш борасидаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилинган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться