Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

USAID Маъмури билан телефон орқали мулоқот тўғрисида

2021-11-08 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Маъмури Саманта Пауер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан USAID ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, устувор дастурлар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш каби соҳалардаги ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканлигини билдирди. Афғонистондаги бугунги вазият, мамлакатда инсонпарварлик инқирозни олдини олиш мақсадида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, халқаро ҳамжамиятнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться