Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида Бош вазир ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг МДҲ Молия-банк Кенгаши Мувофиқлаштирувчи кенгаши Президенти Вадим Кумин бошчилигидаги МДҲ Молия-банк Кенгаши делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида асосий эътибор жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг ИИ халқаро молия-банк форумини ташкил этиш масаласини муҳокама қилишга қаратилди.
Вадим Кумин Ўзбекистоннинг халқаро тадбирларни ўтказишдаги улкан тажрибасини, хусусан, Тошкент шаҳрида И халқаро Молия-банк форумини ташкил этишнинг юқори даражасини қайд этиб, тадбир иштирокчиларини хабардор қолдирди. Шу билан бирга, МДҲ МБК Ўзбекистонда иккинчи форум ўтказишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Тошкент шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг И Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтган эди. Форумда банк-молия тузилмалари раҳбарлари ҳамда турли молия, суғурта, лизинг, инвестиция компаниялари ва рейтинг агентликлари вакиллари даражасида 425 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашиб, улардан 168 нафари хорижий мамлакатларидан, ва дунёнинг 21 давлати вакили бўлган эди.
Ўзбекистон томони МДҲ МБК раҳбарига юқори ишонч учун миннатдорлик билдириб, бугунги кунда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу тадбирни ташкил этиш бўйича фаол иш олиб бораётганини та’кидлади.
Бундан ташқари, томонлар ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини, хусусан, Ўзбекистондан келган муҳожирлар учун янги имкониятлар яратиш, яъни пул ўтказмаларини такомиллаштириш, шунингдек, суғурта хизматлари жараёнини енгиллаштиришни муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги