Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саудия Арабистони Элчиси билан учрашув

2021-11-02 | Сиёсат

2021 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимизга Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, Элчини Ўзбекистондаги фаолиятини бошлагани билан табриклади ҳамда унинг масъулиятли лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади. 

Суҳбат чоғида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвеститсия лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мулоқот чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться