Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди

2021-11-01 | Сиёсат

2021 йилнинг 9 ойи якунларига кўра тармоқ корхоналари ҳамда ҳудудларда Ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди ва унда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Мажлисда жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра Ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ 1 745  та лойиҳа доирасида 20,2 трлн сўмлик, шу жумладан, тармоқ корхоналарида 506 та лойиҳа доирасида 9,7 трлн сўмлик ҳамда ҳудудларда 1 239 та лойиҳа доирасида 10,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ижроси 142,9 фоизни ташкил этганлиги таъкидланди. Хусусан:

иқтисодиёт тармоқларида – “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси (3,5 трлн сўм), “Ўзбекнефтгаз” АЖ (2,4 трлн сўм), “Ўзкимёсаноат” АЖ (1,3 трлн сўм), “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси (848,3 млрд сўм), “Ўзавтосаноат” АЖ (541,0 млрд сўм), “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси (386,5 млрд сўм);

ҳудудларда – Тошкент шаҳри (2,9 трлн сўм), Жиззах вилояти (2,1 трлн сўм), Андижон вилояти (1,7 трлн сўм), Фарғона вилояти (822,2 млрд сўм), Тошкент вилояти (639,5 млрд сўм), Самарқанд вилояти (545,9 млрд сўм), Наманган вилояти (320,7 млрд сўм), Навоий вилояти (287,4 млрд сўм) ва бошқа ҳудудларда (843,5 млрд сўм) салмоқли лойиҳалар амалга оширилганлигига алоҳида эътибор қаратилди;

маҳаллийлаштириш лойиҳалари ҳисобига 1,7 млрд долларга тенг импорт товарлар ўрни босилганлиги, шундан 218,4 млн долларлик 153 турдаги маҳсулотлар экспорт қилинганлиги, шу жумладан, Isuzu D-Max автомобиллари, Full HD ва Ultra HD форматли телевизорлар, қурилиш ойнаси, сантехника маҳсулотлари, керамика плиталари, енгил саноат ва чарм-пойабзал каби  маҳсулотлар экспортга йўналтирилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларининг8 та лойиҳалари доирасида, ҳудудий корхоналарнинг18 та лойиҳалари доирасида маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бошланмаганлиги сабабли қиймати 376,0 млрд сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилмаганлиги кўрсатиб ўтилди.

Мажлис давомида тармоқ-ҳудуд тамойили асосида ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари А.Б. Воитов, енгил саноат корхоналари импорти таркибини мақбуллаштириш бўйича “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси И.У. Хайдаров, автомобилсозлик соҳасидаги корхоналарнинг турдош товарлар импорти таркибини оптималлаштириш натижадорлиги ҳақида “Ўзавтосаноат” АЖ раиси Ш.Б. Умурзаков, ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида Қашқадарё  вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев ва Тошкент вилояти ҳокими Д.А. Хидоятовнинг ҳисоботлари эшитилди.

Мажлис давомида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш, ҳисобот даврида турдош маҳсулотлар импорти ҳажмларини қисқартириш бўйича камчиликлар кўриб чиқилиб, масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилиши белгиланди.

Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилди:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда Тошкент шаҳрининг  Яшнобод туманида ташкил этилган технопарк мисолида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича аниқ ва пухта асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қўшимча тарзда 2022-2023 йиллар учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш давлат дастури асосида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Электрон кооперация порталида иқтисодиётнинг реал сектори иштирокчилари учун кенг имкониятларни яратиш;

Шунингдек, мажлис якунига кўра ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини янада ошириш ва сифат жиҳатдан рақобатбардошлилигини кучайтириш ҳамда ҳудудлар ва тегишли тармоқ корхоналарида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди.

Мажлис якунига кўра, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тегишли қарори қабул қилинди.

Поделиться